Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қизиллар» тўқнашувида мезбонлар ғалаба қозонди

«Қизиллар» тўқнашувида мезбонлар ғалаба қозонди

Фото: Twitter / Match of the Day

Англия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» жамоалари ўртасидаги марказий учрашув якунига етди.

Дастлаб мезбонлар кетма-кет тезкор голларни киритишга муваффақ бўлишди. Де Хеа, Лукаку ва Рэшфорд учлиги 24 дақиқа ичида «Ливерпуль» дарвозаси икки марта ишғол қилинишига сабаб бўлди. Ҳар икки голни Маркус Рэшфорд киритди.

Иккинчи бўлим биринчисидан анча қизиқарли кечди ва кутилмаганда Эрик Байи ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари ҳақиқий марказий учрашув каби ўтди, меҳмонлар кетма-кет ҳужумлар уюштиришди, аммо якуний ҳисоб барибир «қизил иблислар» томонда қолди.

Шу билан «Манчестер Юнайтед» иккинчи ўрин учун кечган баҳсда «Ливерпул»ни доғда қолдириб, ўзига керакли очколарни ишлаб олди.

АПЛ, 30-тур

«Манчестер Юнайтед» – «Ливерпуль» 2:1

Голлар: 1:0 – 14 Рэшфорд, 2:0 – 24 Рэшфорд, 2:1 – 66, автогол Байи.

«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Байи, Смоллинг, Валенсия, Мактоминай, Янг, Мата (Лингард, 89), Матич, Санчес (Дармиан, 90), Рэшфорд (Феллайни, 70), Лукаку.

«Ливерпуль»: Кариус, Ловрен, Робертсон (Соланке, 84), Александер-Арнолд (Вейналдум, 80), ван Дейк, Фирмино, Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 62), Салах, Жан, Мане, Милнер.

Огоҳлантиришлар: Рэшфорд (27), Окслейд-Чемберлен (35), Валенсия (89).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг