Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реал»да Зиданнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббийлар рўйхати эълон қилинди

«Реал»да Зиданнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббийлар рўйхати эълон қилинди

Фото: Readfootball

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббий Зинедин Зиданнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассислар рўйхати маълум бўлган.

Айтилишича, клуб ушбу қарорни мавсум якунига етгандан сўнг қабул қилади.

Ҳозирда Зиданнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббийлар орасида Юрген Клопп, Маурисио Почеттино ва Йоахим Лёвни кўриш мумкин.

Ҳар уч мураббий ҳам ҳозирда ўз жамоалари билан шартномага эга. Клопп «Ливерпул»ни, Почеттино эса «Тоттенхэм»ни бошқармоқда. Лёв эса Германия термаси футболчиларига устозлик қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг