Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роналду сўнгги саккиз йилдаги энг яхши натижасини қайд этди

Роналду сўнгги саккиз йилдаги энг яхши натижасини қайд этди

Саудиянинг «Ал-Наср» клуби футболчиси Криштиану Роналду сўнгги 8 йилдаги фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсумни ўтказмоқда.

4 май куни Роналду «Ал-Ваҳда» клуби дарвозасига учта гол урди. Энди унинг ҳисобида 2023/24 йилги мавсумда 45 та гол бор. Бу Роналдунинг 2015/16 йилги мавсумдан буён энг яхши кўрсаткичидир. Ўшанда у «Реал Мадрид» сафида ўйнаб, 51 марта гол урган.

Роналду Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлари рўйхатида пешқадамлик қилишда давом этмоқда, ҳозирда унинг ҳисобида 32 та гол, бундан ташқари 10 та голли узатма ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 2 январида Роналду Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби ўйинчисига айланди ва у билан шартнома бўйича йилига 200 миллион евро олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг