Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия олимпия қўмитаси сешанба ёки чоршанба куни ХОҚ аъзолигига қайтиши мумкин

Россия олимпия қўмитаси сешанба ёки чоршанба куни ХОҚ аъзолигига қайтиши мумкин

Фото: РИА Новости

Россия олимпия қўмитаси Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) аъзолари сафига қайтиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Бунинг учун Россия чағичи ҳамда хоккейчиларининг допинг борасида тест хулосаларини кутиш қолди, холос. Қолган спортчилар «тоза» чиққан.

ХОҚ ижроқўми Россия олимпия қўмитасини ўтган йилнинг бешинчи декабрда допинг билан боғлиқ айбловлардан сўнг аъзолигидан чиқарган эди. Россиялик спортчиларнинг қишки олимпиададаги иштироки допингсиз ўтгани маълум бўлиши билан, улар ХОҚ аъзолигига қайтарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг