Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

​​Руслан Нуриддинов допинг сабаб мусобақалардан четлатилди

​​Руслан Нуриддинов допинг сабаб мусобақалардан четлатилди

Оғир атлетика бўйича Рио—2016 Олимпиадаси ғолиби, жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, «Ўзбекистон ифтихори» Руслан Нуриддинов Халқаро оғир атлетика федерацияси байроғи остида ўтказиладиган мусобақалардан қонида допинг топилгани сабабли вақтинча четлатилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Халқаро оғир атлетика федерацияси ахборотига кўра, Лондон—2012 Олимпиадасида спортчидан олинган қон таҳлиллари Халқаро олимпия қўмитаси томонидан ўтказилган қайта допинг текшируви давомида ижобий натижа берган.

Маълум қилинишича, Лондон—2012 Олимпиадасида 105 килограммгача бўлган вазн тоифасида мусобақаларда 4-ўринни қўлга киритган Руслан Нуриддиновнинг қонида дегидрохлорметилтестостерон ва станозолол каби тақиқланган моддалар топилган. Руслан Нуриддиновдан ташқари допинг сабаб Украина, Озарбайжон, Беларусь ва Арманистон номидан қатнашган яна тўрт оғир атлетикачи ҳам мусобақадан четлатилган.

Спортчиларнинг Лондон Олимпиадасидаги иштирокига доир якуний қарор Халқаро олимпия қўмитаси томонидан қабул қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг