Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самвел Бабаян Латвияда «ўзбек мураббийларининг савиясини кўрсатиш»га ваъда берди

Самвел Бабаян Латвияда «ўзбек мураббийларининг савиясини кўрсатиш»га ваъда берди

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян Латвия чемпиони — «Спартак» (Юрмала) клуби бош мураббийига айланганини биласиз.

«Offside.uz» нашрининг маълум қилишича, Бабаян бир неча кун олдин Латвия телеканали меҳмони бўлган.

«ЎФА томонидан футболдан умрбод четлатилган Самвел Бабаян бир неча кун аввал Латвия телеканали меҳмони бўлди.

У ўз нутқида «Спартак» (Юрмала) раҳбариятига ишонч учун миннатдорчилик билдирди ҳамда у ерда ўзбек футболи ва ўзбекистонлик мураббийларнинг савиясини кўрсатишга ҳаракат қилишини айтди», — дейилади хабарда.


Мавзуга доир: «Самвел Бабаян Латвия чемпиони бош мураббийи этиб тайинланди»


Айтиш керакки, шу йилнинг 15 январь куни ЎФФ ижроқўми Самвел Бабаяннинг «кирдикорларини фош қилиб» ўзини бир умрга футболдан четлатган, ҳужжатлари эса «прокуратурага юборилган» эди.

«Championat.asia» нашри ушбу масалада Латвия футбол федерациясига мурожаат қилган ва улар ЎФА ижроқуми Бабаяндан 1 февраль куни дисквалификацияни олиб ташланганини билдирган.

ЎФА ҳозирча умрбод футболдан четлатилган Бабаян Латвияда нима қилиб юргани ҳақида ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.


Мавзуга доир: «ЎФА умрбод футболдан четлатилган Бабаянни кечирдими?»


 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг