Синдоров-Гукеш баҳсининг 2-партияси якунланди
Жавоҳир Синдоров жаҳон чемпионлиги учун кечаётган баҳснинг иккинчи партиясида ҳам дуранг қайд этди.
Шахмат бўйича жаҳон тожи учун амалдаги чемпион Гукеш Доммаражу ҳамда ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ўртасидаги қарама-қаршиликнинг 2-партия учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур баҳсда қора доналарда ҳаракат қилган ҳамюртимиз кучли рақибига муносиб қаршилик кўрсатиб, ўйинни дуранг (1/2 — 1/2) билан якунлашга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, томонларнинг илк учрашувида ҳам ғолиб номи аниқланмаган эди. Икки тур натижаларига кўра, умумий ҳисоб — 1:1.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter