Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суперлига ва Ла лига ўртасида 2020 йилгача ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Суперлига ва Ла лига ўртасида 2020 йилгача ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Фото: www.the-uff.com

ЎзПФЛ директори Омон Ғофуров кеча Испания Ла лигаси қароргоҳида бўлиб, ташкилот вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув давомида Испания чемпионати мусобақаларини ўтказиш, трансляция масалалари, маркетинг йўналишида олиб борилаётган ишлар бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Мана шу масалаларга бағишланган 8 соатлик тақдимот маросими ПФЛ бош директори Омон Ғофуровга намойиш қилинди.

Шундан сўнг Омон Ғофуров Ла лига бош директори Хавьер Гомес билан учрашди. Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди. Ла лига бош директори ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини маълум қилди.

Учрашув охирида 2020 йилга қадар мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумга кўра, Ла лига мутахассислари маркетинг, футболга оид турли дастурлар, клублар билан ишлаш, трансялциялар ва бошқа кўплаб масалалар бўйича юртимиздаги мутахассисларга ёрдам берадиган бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг