Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Суперлиганинг «суперўйини». «Бунёдкор» «Пахтакор»ни енгди

Суперлиганинг «суперўйини». «Бунёдкор» «Пахтакор»ни енгди

Фото: ПФЛ

«Бунёдкор» стадионида Тошкент дербиси номини олган «Бунёдкор» – «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги чемпионатнинг 2-тур доирасидаги сўнгги учрашуви якунига етди.

Ўйин бошдан оёқ қизиқарли баҳсларга, шиддатли ҳужумларга бой бўлди. Тенг курашлар остида ўтган учрашувда омад майдон эгаларига кулиб боқди.

Олимпия терма жамоамизнинг етакчиларидан бири Рустам Ашурматов 78-дақиқада рақиб дарвозасини нишонга олди ва жамоадошларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу гол ўйин охиригача сақланиб қолди.

«Бунёдкор» – «Пахтакор» – 1:0 (0:0).

Гол: Р.Ашурматов (79).

«Бунёдкор»: Мурод Зуҳуров, Мирғиёс Сулаймонов, Рустам Ашурматов, Анвар Ғофуров, Акром Комилов, Жавлон Иброҳимов, Миржамол Қосимов (Сардор Собирхўжаев, 60), Хуршид Ғиёсов (Ислом Қобилов, 85), Муроджон Тошматов, Шаҳзодбек Нурматов, Санжар Қодирқулов (Даврон Умиров, 46).

«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Фарруҳ Сайфиев, Дилшод Раҳматуллаев (Азимжон Аҳмедов, 82), Ростин Гриффитс, Тиаго Безерра, Баҳром Абдураҳимов (Жасур Яхшибоев, 69), Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш (Жасур Ҳакимов, 78).

Огоҳлантириш: Жавлон Иброҳимов (90+3).

Урилмаган пенальти: Жасур Ҳакимов (90+3).

Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 20186 томошабин.

Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), О.Абдувасилов (Тошкент), И.Худайдатов (Тошкент).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг