Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таниқли спортчи 7 йилга қамалиши мумкин

Таниқли спортчи 7 йилга қамалиши мумкин

Фото: «Hellomagazine.com»

ATP рейтинги собиқ биринчи ракеткаси, «Улкан тож» турнирлари олти карра чемпиони Борис Беккер қамалиши мумкин, деб хабар берди «Вести».

Таниқли немис теннисчиси, агарда айби исботланса, етти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Беккерга ўз даромадларини яширганлик айблови қўйилмоқда. Хусусан, «Breaking Data Corp» компаниясида улуши борлигини, Лондоннинг Челси туманида квартираси, Бельгия ва Гернси банкларида ҳисобрақамлари борлигини сир тутган, дейилади «Sky» хабарида. Бироқ собиқ спортчи барча айбловларни инкор этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йили Буюк Британия суди Беккерни банкрот дея эълон қилганди. Шу мақомда бир йил юриши кутилганди, бироқ кўп ўтмай яширин активлари борлиги, 4,5 миллион фунт стерлинглик транзакциялар ўтказгани аниқланди. Шундан сўнг Борис Беккер учун молиявий чекловлар 12 йилга узайтирилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг