“Tata Steel Chess 2026” қаҳрамонлари Тошкентда тантанали кутиб олинди
Жорий йилнинг 16 январидан 1 февралига қадар Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича нуфузли “Tata Steel Chess 2026” халқаро турнири бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон шахматчилари тарихий натижани қайд этиб, мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди.
Дунёнинг кучли шахматчилари орасида Нодирбек Абдусатторов турнир чемпиони бўлган бўлса, Жавоҳир Синдаров иккинчи ўринни қўлга киритди.
Бугун тонгда мусобақа ғолиб ва совриндори Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Тадбирда шахматчиларнинг ота-оналари, Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Юртимиз шахматчиларининг ушбу нуфузли турнирдаги муваффақияти Ўзбекистон шахмат мактабининг халқаро майдондаги нуфузини яна бир бор тасдиқлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter