Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда Осиё чемпионатига расман старт берилди

Тошкентда Осиё чемпионатига расман старт берилди

Фото: МОҚ

Бугун пойтахтимизда оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. Бироз аввал «Ўзбекистон» спорт мажмуасида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақа Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун рейтинг очколарини тақдим қилади.

Регламентга кўра, бугун аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасида Осиё чемпионатининг илк ғолиб ва совриндорлари аниқлаб олинади. Ҳамюртларимизнинг иштироки эса эртага бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг