Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хави нима учун Қаршига келмагани маълум бўлди

Хави нима учун Қаршига келмагани маълум бўлди

Фото: Eurosport

Эртага Қарши шаҳрида ОЧЛ 3-тури доирасида «Насаф» Қатарнинг «Ас Садд» клубини қабул қилади.

Қатар клуби Қаршига кеча чартер рейс билан учиб келди. Делегация орасида жамоа сардори афсонавий футболчи Хави йўқ.

Маълум бўлишича, пайшанба куни Қатар чемпионати доирасида «Аз Зуҳайл» билан учрашувда Хави оёғининг орқа мушагидан жароҳат олган.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Хави оёғининг мушакларида оғриқ сезган ва унинг ўрнига Акром Афиф майдонга туширилган. Кейинчалик футболчи клуб шифокорлари ёрдамида тиббий кўрикдан ўтказилди ва унинг мушакларида жиддий жароҳат борлиги аниқланди. Унинг тўлиқ сафга қайтиши учун 3 ҳафта вақт керак бўлади.

«Ас Садд» матбуот хизмати Хавининг оёғига қон айланишни яхшиловчи ва оёқ мушакларини массаж қилувчи махсус мослама қўйилаётган суратларни чоп этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг