Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япониялик 13 яшар қиз олтин медал соҳиби бўлиб, рекорд ўрнатди

Япониялик 13 яшар қиз олтин медал соҳиби бўлиб, рекорд ўрнатди

Фото:«Al Jazeera»

Япония олимпия термаси аъзоси Момизи Нисия Токио-2020 Олимпиадасида скейтбордингнинг стрит машқлари бўйича олтин медални қўлга киритди.

Аҳамиятли жиҳати Нисия 13 ёшда. Кумуш медални қўлга киритган бразилиялик Райсса Лил ҳам 13 ёшда эканлиги айтилган. Кучли учликка Момизи Нисиянинг жамоадоши Фуна Накаяма жойлашган.

Момизи Нисия энг ёш Олимпия чемпионлари орасида 13 ёш-у 330 кунлик натижаси билан 3-ўринни эгаллади. Бу борадаги энг яхши натижа америкалик 3 метр баландликдан сувга сакраш бўйича қатнашган атлет Маржори Гестрингга тегишли.

Бу натижа 1936 йил Берлинда ўтказилган Олимпия ўйинларида ўрнатилган, ўшанда Маржори 13 ёш-у 268 кунлик бўлган. Иккинчи натижа эса германиялик Клаус Зерта (13 ёш-у 283 кун) 1960 йилги Римдаги Олимпиадада эшкак эшиш (жамоавий баҳслар) бўйича қайд этилган. Япониялик спортчи эса ХХI асрдаги энг ёш Олимпия чемпионига айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг