Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ярим финалгача фақат икки боксчимиз етиб келди

Ярим финалгача фақат икки боксчимиз етиб келди

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича «Қирол кубоги» халқаро турнири ўтказилмоқда. Бир кунлик дам олишдан сўнг мусобақа беллашувлари яна давом этади, деб хабар берди МОҚ матбуот хизмати.

Бугун турнирнинг ярим финал жанглари ўтказилиши белгилаб қўйилган. Ушбу босқичга вакилларимиздан фақат 2 нафари етиб келган.

-49 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Нодиржон Мирзаҳмедов финал йўлланмаси учун Моҳд Режан Муҳаммадга қарши рингга чиқса, -75 килограмм вазн тоифасида Фанат Қаҳрамонов ҳиндистонлик Ашиш Кумарни енгиши талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда қатнашиш учун етти нафар боксчимиз Бангкокка йўл олган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг