Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«IQ»си баланд бўлган одамлар кўпроқ ёлғизликка дуч келади – тадқиқот

«IQ»си баланд бўлган одамлар кўпроқ ёлғизликка дуч келади – тадқиқот

Юқори IQ (ақлий салоҳияти баланд) бўлган одамлар кўпроқ ёлғизликка дуч келади ва муносабатларда қийналиши мумкин. Бу тадқиқотларчиларнинг кузатувлари натижаси.

Изланишларга кўра, ақлий салоҳияти юқори одамлар кўпинча ўзларини бошқалардан ажралгандай ҳис қилади. Уларга ўз даражасида фикрлайдиган, тушунадиган инсонни топиш қийинроқ. Шу сабабли яқин муносабатлар қуришда муаммолар бўлади.

Тадқиқотларга кўра,  «IQ»си 130+ бўлганларнинг 62 фоизи «ақлим муносабатларимни қийинлаштиради» деб ғисоблайди. Ўртача «IQ» эгаларининг эса 37 фоизи шундай фикрда.

Бунинг сабаблари – ҳаддан ортиқ таҳлил қилиш (ҳамма нарсани чуқур ўйлаш), юқори талаб ва танловчанлик, ўзига тенг фикрлайдиган инсонни топиш қийинлиги ҳамда ёлғизликка эҳтиёж каттароқ бўлиши деб қаралади.

Хулоса қилиб айтганда, ақлли бўлиш – ҳамма вақт ҳам осон эмас, чунки у ижтимоий ҳаётда айрим қийинчиликларни ҳам олиб келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг