Олтин биринчи марта 4,5 минг доллардан ошди
Олтиннинг нархи тарихда илк маротаба 4 500 доллардан ошди (1 унцияси учун), Comex биржаси маълумотлари бунга шоҳидлик беради.
9 январдаги кечки савдолар якунига кўра, қимматбаҳо металл фючерси қиймати 4 510 долларни ташкил этди. Кўрсаткич 1,13 фоизга ўсди. Шу тариқа олтин биринчи марта 4,5 минг долларлик тарихий довондан ошди.
Шу куни кумуш ҳам қимматлади — фючерс қиймати 5,83 фоизга ўсиб, 79,5 долларга етди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил декабрида олтин қиймати тарихий максимумни янгилаб, 1 унцияси 4 497 долларни ташкил этганди.
Экспертлар АҚШ ва Венесуэла ўртасидаги зиддият кучайиши олтинни қимматлаштирди, дейишмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter