Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон» миллий бренди жаҳонда 49-ўринда — яхшими-ёмон?

«Ўзбекистон» миллий бренди жаҳонда 49-ўринда — яхшими-ёмон?

Фото: ЎзА

Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакатнинг номи ҳам бренд. Масалан, Швейцария ёки Япония ҳақида ўйласангиз биринчи навбатда  хаёлингизга нималар келади?

Албатта, ҳар бир мамлакат билан боғлиқ образлар, рамзлар миямизда шаклланиб улгурган: масалан, Японияни «Кунчиқар юрт» деймиз, электроникаси, автомобиллари, роботлари билан машҳур  ёки бўлмаса Швейцария ҳақида гап кетса соатлар, банклар, Альп тоғларини тасаввур қиламиз ва ҳоказо.

Глобал бозорда мамлакатнинг миллий имижи ўта муҳим ва қадрлидир. Шунга қараб инвестициялар оқиб келади ёки аксинча...

«Brand Finance» яқинда 2018 йилги ҳисоботини тақдим этди: энг қиммат миллий брендлар, энг кучли миллий брендлар ва ҳоказолар аксини топган ушбу рейтинглашда уч жиҳат ҳисобга олинган:

  • Товарлар ва хизматлар: туризм учун очиқлик, бозор ҳажми, савдо-сотиқ учун шарт-шароитлар
  • Жамият: аҳолининг турмуш даражаси, корпоратив этика, коррупция, маданият
  • Инвестициялар: истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, технологик қуролланиш даражаси, илм-фанга эътибор, солиқлар, бошқарув.

Дунёнинг энг қиммат брендлари қуйидаги инфографикада

Дунёнинг энг кучли брендлари (топ-10)

  1. Сингапур (AAA+)
  2. Швейцария (AAA+)
  3. БАА (AAA)
  4. Гонконг (AAA)
  5. Нидерландия (AAA)
  6. Финляндия (AAA)
  7. Янги Зеландия(AAA)
  8. АҚШ (AAA)
  9. Норвегия (AAA)
  10. Буюк Британия (AAA)

Умумий рейтинг

Ўзбекистон 18 поғона юқорилади

Ўзбекистон «Brand Finance» рейтингида бу йил 18 поғона юқорилади — 49-ўрин (АА-). 2016 йилда биз 59-ўринда (A+), 2017 йилда 67-ўринда (A+) эдик.

Миллий брендларнинг АА- банди бўйича жойлашуви

  • Италия
  • Польша
  • Кувайт
  • Словения
  • Панама
  • Литва
  • Марокаш
  • Ўзбекистон
  • Коста-Рика
  • Уругвай
  • Латвия
  • Иордания
  • Кипр.

Ҳозир МДҲ мамлакатларидан фақат Озарбайжон биздан олдинда (AA). Россия (A+), Туркия (A+), Эрон (A+), Қозоғистон (A+) каби мамлакатлардан олдиндамиз.

Ўзбекистон кучлилар сафидан энг кучлилар томон катта қадам ташлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг