Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактабларда зўравонликка қарши янги методика синаб кўрилади

Мактабларда зўравонликка қарши янги методика синаб кўрилади

Фото: «Uzedu.uz»

Халқ таълими вазирлиги «Мактабларда зўравонликнинг олдини олиш ва ижобий психологияни ўқитиш методикаси» лойиҳасини амалга оширишни бошлади.

Хабарга кўра, лойиҳа мактабларда ўқувчиларнинг эмоционал ҳолатини аниқлаш ва позитив психология методини ўқитиш орқали буллингнинг олдини олиш ва унга қаршиликни оширишга қаратилган.

Мазкур беш ойлик лойиҳани амалга оширишда АҚШлик профессор Лори Вульф иштирок этади. Профессор Лори Вульф АҚШда ижобий психология соҳаси мутахассиси, бир қатор илмий нашрлар ва профессионал тақдимотлар муаллифи. Вульф хоним болалар ва ўқитувчилар ўртасида стрессни бошқариш соҳасида, шунингдек, болаларда стресс ҳолатини аниқлашга ихтисослашган эксперт. Лори Вульф АҚШнинг турли таълим муассасаларида фаолият юритган.

Мактабда таълим оладиган болалар ва ўсмирлар турли инқирозли вазиятларга дуч келишади. Бу эса дадил фикрлашга ва ҳаракатланишга зиддиятлар олиб келиши мумкин. Лойиҳанинг асосий эътибори юртимиздаги мактаб психологларига руҳий тушкунликка тушган болаларни аниқлаш, шунингдек, ўқитувчи ва психологлар учун тренинг ва машғулотлар орқали стрессни енгиб ўтишига кўмак беришга қаратилади. Шу билан бирга, лойиҳа ўқитувчиларга ҳам стресс ва ишдан «совиш» ҳолатларининг олдини олишда ёрдам беради.

Лойиҳа Тошкент шаҳридаги 241, 64, 133 ва 324-умумий ўрта таълим мактабларини қамраб олади. Бу мактабларнинг ўқитувчилари ҳамда психологларига буллингнинг олдини олиш ва ижобий психология методи бўйича билим ва кўникмалар берилади.

Агарда лойиҳа ўзини оқласа, ижобий психологияни ўқитиш методикаси халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимига ҳам жорий этилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг