Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактабларда якуний давлат имтиҳонлари санаси эълон қилинди

Мактабларда якуний давлат имтиҳонлари санаси эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Мактабларда якуний давлат имтиҳонлари кунлари эълон қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди

2025–2026-ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида 9- ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари кунлари эълон қилинди. Имтиҳонлар жадвали қуйидагича: 

9-синф — мажбурий фанлар:

Она тили ва адабиёт / Давлат тили — 1 июн

Математика — 4 июн

Ўзбекистон тарихи — 8 июн

Жисмоний тарбия — 1–6 май

11-синф — мажбурий фанлар:

Она тили ва адабиёт / Давлат тили — 2 июн

Математика (асосий / чуқурлаштирилган) — 5 июн

Ўзбекистон тарихи — 9 июн

11-синф — танлов фанлар (барча битирувчилар учун мажбурий):

Физика, кимё, биология, география, давлат ҳуқуқ асослари, она тили ва адабиёти (қардош тиллар), тет тили — 12 июн ва 15 июн кунлари бўлиб ўтади.

(Ўқувчи 2 та танлов фан танлайди: 1-фан 12 июнда, 2-фан 15 июнда ўтказилади)

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг