Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмалиқдаги филиал: ўқитиш Россия университети дастурлари бўйича, диплом намунаси ҳам

Олмалиқдаги филиал: ўқитиш Россия университети дастурлари бўйича, диплом намунаси ҳам

Фото: «minenergo»

Олмалиқда Россия «МИСиС» университети филиали очилиши ҳақида хабар берган эдик. Бу бўйича Президент қарори эълон қилинди.

Қарорга биноан, ушбу филиал Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳамда кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, таълимнинг келишилган асосий йўналиш(мутахассислик)лари бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, жумладан, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширадиган олий таълим муассасаси ҳисобланиши қайд этилди.

Шунингдек, филиалда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини эътиборга олган ҳолда «МИСиС» МТТУ томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар бўйича амалга оширилиши; абитуриентларни қабул қилиш ва Филиал битирувчиларининг аттестацияси «МИСиС» МТТУ томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилиши; филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган «МИСиС» МТТУнинг белгиланган намунадаги дипломи берилиши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг