Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўқишни кўчиришга тавсия этилганлар рўйхати тасдиқланди

Ўқишни кўчиришга тавсия этилганлар рўйхати тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги ОТМларга узрли сабабларга асосан ўқишни кўчиришга тавсия этилганлар рўйхати тасдиқланди.

Президентнинг ПҚ-279-сонли қарори 7-бандига мувофиқ иккита узрли сабабга кўра ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқароларнинг аризалари кўриб чиқилиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига 2023/2024-ўқув йили баҳорги семестрида ўқишини кўчиришга тавсия этилган талабалар рўйхати юборилди.

ОТФИВ тизимидаги ОТМлар рўйхати

Ушбу рўйхатдаги ОТМларга ўқиши кўчирилишини сўраб мурожаат қилган талабалар олий таълим муассасасининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашиш (боғланиш)лари сўралади.

Маълумот ўрнида: амалдаги тартибга кўра талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг