Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОТМга имтиёз, махсус стипендия ва ташкилотга ҳар йили 50 млрд – Президент қарори лойиҳаси

ОТМга имтиёз, махсус стипендия ва ташкилотга ҳар йили 50 млрд – Президент қарори лойиҳаси

Фото: Xabar.uz

Президентнинг «Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили интеллектуал ўйинни 3 та йўналиш ва 3 босқичли тизим асосида ўтказиш белгиланмоқда.

Хусусан, ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган жамоалар ўртасида ҳар йил 30 июнь куни Республика супер финал ўйини ташкил этилади.

Таъкидланишича, интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари – профессионал ва олий таълим муассасаларига, талабалар – таълимнинг кейинги босқичига давлат гранти, 2 – 3-ўринларни эгаллаган жамоалар базавий тўлов контракт асосида қабул қилинади;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, интеллектуал ўйинларда ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар ва талабалар учун йил давомида «Заковат стипендияси» берилади.

Шунингдек, давлат бюджетидан ҳар йили «Заковат интеллектуал ўйинлари клуби» ННТга 50 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, «Дўстлик» МФЙ ҳудудида «Заковат интеллектуал клуби» учун алоҳида бино ҳамда «Илм-фан шаҳарчаси»ни барпо этиш кўзда тутилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг