Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

47 та тиббиёт коллежи техникум этиб қайта ташкил этилади. Аълочи битирувчилар ОТМнинг иккинчи босқичига қабул қилинади

47 та тиббиёт коллежи техникум этиб қайта ташкил этилади. Аълочи битирувчилар ОТМнинг иккинчи босқичига қабул қилинади

Фото: Яндекс

Президент Шавкат Мирзиёев «Тиббий-санитариясоҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорни имзолади.

Унга кўра, 2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида:

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47 та тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан икки ой муддатда Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи Комплекс дастур ишлаб чиқилади:

  • Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларининг моддий-техник базасини янада кучайтириш, амалиёт хоналарини белгиланган нормативларга асосан жиҳозлаш, ўқув-симуляцион аудиторияларни ташкил этиш;
  • валеология, тиббий психология, нутрициология, диетология, фармакология, кинезиология, реабилитология, профпатология фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини жорий этиш ҳамда мазкур техникумларнинг ўқув режалари ва фан дастурларини илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқиш;
  • тиббиёт олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларида масофавий таълим орқали дарс машғулотларини ўтказиш.

Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларини:

- муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2 курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади;

- жорий сақлаш, фаолият юритиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

а) тиббиёт олий таълим муассасаларининг даволаш (амалиёт) ишлари проректорлари (директор ўринбосарлари) бир вақтнинг ўзида ушбу олий таълим муассаса клиникаларининг бош шифокорлари ҳисобланади;

б) тиббиёт олий таълим муассасаларида:

  • бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари ўқув режаларидаги мутахассисликка оид бўлмаган фанлар улуши 2 баробарга қисқартирилади;
  • клиник ординатурасига(резидентурасига) мақсадли қабул қилинган талабаларнинг битирув курсинивилоят даражасидагитиббиётмуассасаларида ташкил этиш тизими йўлга қўйилади;

в) ҳудудларнинг шифокорларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тиббиёт олий таълим муассасалари бакалавриатнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Касбий таълим (даволаш иши)” таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида ўқишгақабул кўрсаткичлари доирасидаги мақсадли қабул параметрлари туман (шаҳар)лар кесимида шакллантирилади;

г) тиббиёт олий таълим муассасалари “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Касбий таълим (даволаш иши)” йўналишлари битирувчиларияшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъий назар давлат гранти асосида мақсадли қабул параметрларидакўрсатилган туман (шаҳар)да камида 5 йил ишлаб бериш мажбурияти киритилади.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Вазирлик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2020/2021 ўқув йилида тиббиёт олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда тиббиёт кадрларига эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун бакалавриат ва магистратурага давлат гранти асосида ўқишга мақсадли қабул параметрларини 50 фоизгача оширишни инобатга олиши белгиланди.

Янги тартибга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

а) таълим босқичидан қатъи назар чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларига (мутахассислик фанларни “қониқарли” баҳога ўзлаштираётган талабалардан ташқари) Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик стипендиясига базавий стипендия миқдорида қўшимча тўлов амалга оширилади;

б) халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингидаги тиббиёт йўналишида биринчи 200 ўринни эгаллаган олий таълим муассасаларида:

  • клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган давлат тиббиётмуассасалари ходимларилавозим маошига меҳнатга ҳақ тўлашни энг кам миқдорининг етти бараварига тенг миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама;
  • фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган мутахассисларга давлат тиббиёт муассасаларида лавозим маошига меҳнатга ҳақ тўлашни энг кам миқдорининг ўн беш бараварига тенг миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг