Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расман! ТДЮУ учун тест синовларидаги фанлар тақсимоти ўзгарди

Расман! ТДЮУ учун тест синовларидаги фанлар тақсимоти ўзгарди

Фото: «Xabar.uz»

ТДЮУ маъмурияти ҳам ушбу ўзгаришни тасдиқлади, деб хабар бермоқда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.

Давлат қабул комиссиясининг 2019 йил 31 январдаги 15-сон мажлис баёнига биноан, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетининг «Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)» бакалавриат таълим йўналиши учун тест бўйича мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси қуйидагича белгиланди:

Она тили ва адабиёти фани бўйича — 3,1 балл;

Чет тили фани бўйича  — 2,1 балл;

Тарих фани бўйича — 1,1 балл.

ТДЮУ маъмурияти ҳам ушбу ўзгаришни тасдиқлаган. Уларнинг таъкидлашича, талабаларда юрист кадрлар учун муҳим аҳамият касб этадиган таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ҳамда улардан фойдаланиш, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ва қўллаш каби билим ҳамда кўникмаларни шакллантириш учун тил билиш қобилияти, шу жумладан хорижий тилларни мукаммал ўзлаштириш зарур. Шу сабабли фанлар тақсимоти ўзгарган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг