Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд ветеринария медицинаси институтига Москвадан ректор келди

Самарқанд ветеринария медицинаси институтига Москвадан ректор келди

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Янгитдан ташкил қилинган Самарқанд ветеринария медицинаси институтига ректор тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Хабар қилинишича, ушбу вазифага 1958 йилда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган, шу пайтгача Россиядаги Москва вилояти давлат университети кимё-биология факультети декани вазифасида фаолият кўрсатган Юнусов Худойназар Бекназарович тайинланган.

Маълумот учун, Худойназар Юнусов биология фанлари доктори, профессор ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг