Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев расман огоҳлантирилди

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев расман огоҳлантирилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳокимининг олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини кўчалардаги ободонлаштириш ва мониторинг ишларига жалб этиш ташаббуси кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолат жамятда соҳа вакилларининг ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги масаласини яна кун тартибига чиқарди.

Амалдаги қонунчиликка кўра, педагог ходимларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга мажбурий тарзда жалб этиш қатъиян тақиқланади. Агар мазкур ташаббус амалиётга жорий этилиб, зиёлилар ўз фаолиятига дахлдор бўлмаган юмушларга жалб этилса, бу тўғридан-тўғри мажбурий меҳнат ҳолатларининг юзага келишига сабаб бўлади.

Шу муносабат билан, Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоевга педагогларни касбий фаолиятига алоқадор бўлмаган ишларга жалб этиш қонунчиликка зид экани ҳамда бундай ҳолатлар учун қатъий жавобгарлик белгиланганлиги юзасидан расмий огоҳлантириш юборилди.

Ҳар қандай ижтимоий ёки иқтисодий ташаббусни амалга оширишда, энг аввало, амалдаги қонунчилик талабларига риоя этиш, жамият кўзгуси бўлган педагогларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини тўлиқ таъминлаш зарур. Олий таълим фидойилари кўча супириш ёки мониторинг билан эмас, илм-фан ва сифатли таълим билан машғул бўлишлари шарт.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг