Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда неча киши «суперконтракт»да ўқияпти?

Самарқандда неча киши «суперконтракт»да ўқияпти?

Самарқанд давлат чет тиллар институти.

Фото: «Rtoshpulat.blogspot.com»

«Зарафшон» газетасида айни пайтда Самарқанд вилоятидаги олий таълим муассасаларида оширилган тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабалар сони билан қизиқиб кўрди. Маълум бўлишича, вилоятда жами 667 нафар йигит-қиз «суперконтракт» асосида ўқимоқда.

Жумладан, Самарқанд давлат университетида 306 нафар:

— 1 баллгача 50 нафар;

— 1,1 дан 2 баллгача 51 нафар;

— 2,1 дан 3 баллгача 49 нафар;

— 3,1 дан 4 баллгача 37 нафар;

— тўплаган бали 68 баллдан кам бўлмаганлар 119 нафар.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 52 нафар:

— 1,1 дан 2 баллгача 22 нафар;

— 2,1 дан 3 баллгача 18 нафар;

— тўплаган бали 68 баллдан кам бўлмаганлар 12 нафар.

Самарқанд давлат чет тиллар институтида 213 нафар:

— 1 баллгача 17 нафар;

— 1,1 дан 2 баллгача 20 нафар;

— 2,1 дан 3 баллгача 17 нафар;

— 3,1 дан 4 баллгача 12 нафар;

— тўплаган бали 68 баллдан кам бўлмаганлар 147 нафар.

Самарқанд давлат тиббиёт институтида 96 нафар:

— 1 баллдан 4 баллгача 50 нафар;

— тўплаган бали 68 баллдан кам бўлмаганлар 46 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан, олий таълим муассасаларига бакалавр йўналишида оширилган тўлов-контракти бўйича қўшимча қабул жорий қилинганди. Унга кўра, олий таълим муассасалари қўшимча қабулни Давлат комиссияси қарори билан белгиланган кўрсаткичларга мувофиқ тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30 фоизи (68,0 балл)дан кам бўлмаган ва асосий қабул чегараларига 4 баллгача етмаган абитуриентлар орасидан баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Оширилган тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда:

— тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига бир баллгача етмаган абитуриентлар учун – 1,5 баробар;

— 1,1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун – 2,0 баробар;

— 2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;

— 3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун – 3,0 баробар.

— 68 баллдан кам бўлмаганлар учун 10 баробардан ортиқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг