«Самарқанд ҲЭТ» турк компанияси бошқарувига берилади
Самарқанд ҳудудий электр тармоқларини хусусий бошқарувга бериш бўйича Туркиянинг «Aksa elektrik» компанияси билан келишувга эришилган.
Бу ҳақда бугун айни мавзуда бўлиб ўтган маросимда сўз борди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, ушбу компания лойиҳа доирасида тармоқни операцион бошқарувга олиб, инвестиция киритади, тармоқларни модернизация қилади, йўқотишларни босқичма-босқич 2 баробарга камайтиради. Натижада ҳар йили ўртача 20 миллион доллар тежалади.
«Биз электр энергияси генерацияси йўналишидаги ислоҳотларимиз натижасида соҳага хорижий сармояларни давлат-хусусий шериклик асосида тўғридан-тўғри жалб этишда катта тажриба орттирдик.
Жорий йилдан нафақат электр энергиясини ишлаб чиқариш, балки уни истеъмолчиларга етказиб беришда ҳам хусусий шериклик тамойилларини қўллашни бошладик», – деди Президентимиз.
Шундай тажриба асосида келгуси йилда Жиззах ва Сирдарё, 2027 йилда Наманган ва Тошкент вилоятлари электр тармоқлари бошқаруви ҳам инвесторларга таклиф этилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter