Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТАТУ да Беларусь билан ҳамкорликда факультет очилади

ТАТУ да Беларусь билан ҳамкорликда факультет очилади

Фото: ТАТУ

Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети (БДИРУ) ректори Вадим Богуш бошчилигидаги делегация бугун, 13 сентябрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда Тошкент ахборот технологиялари университети «Xabar.uz»га маълум қилди.

Ташриф доирасида ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорликда юқори малакали кадрлар тайёрлаш масаласи муҳокама этилиб, Ахборот технологиялари бўйича қўшма факультет ташкил этиш юзасидан шартнома имзоланди.

Ушбу шартномага асосан, 2019-2020-ўқув йилидан бошлаб, Ахборот технологиялари бўйича қўшма факультетга қуйидаги йўналишлар бўйича абитуриентлар қабул қилинади:

  • ахборот технологияларининг дастурий таъминоти;
  • мобил тизимларини дастурлаш;
  • сунъий интеллект.

Ҳамкорликда очилган Ахборот технологиялари бўйича қўшма факультетда таълим олиш икки босқичда ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб, талаба 1-2-босқичларда ТАТУда таҳсил олса, 3-4-босқичларни БДИРУда давом эттиради. Факультетни муваффақиятли якунлаган талаба икки томонлама диплом (ТАТУ-БДИРУ)ни қўлга киритади.  

Ахборот технологиялари бўйича қўшма факультетда таълим рус тилида ташкил этилади. Шу сабабли, 2018 йилнинг ноябрь ойидан ТАТУда рус тили, математика, физика, информатика асослари ва инглиз тили фанларидан тайёрлов курслари ташкил этилиши кўзда тутилган. 

Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университетлари ўртасида тузилган ушбу ҳамкорлик шартномаси икки халқ ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг