Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали ташкил этилди

Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали ташкил этилди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юридик кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали ташкил этилди.

Филиал Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори асосида ташкил этилган.  Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди. 

Филиалнинг асосий вазифаси юриспруденцияда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш деб белгиланган.

Филиалга адлия вазири тақдимига биноан Ҳукумат томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.

Шунингдек, қарор билан Тошкент давлат юридик университети Ихтисослаштирилган филиалининг самарали фаолиятини ташкил этиш бўйича  «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Филиалда  «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш» соҳа мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш бакалавриатнинг уч йиллик дастури бўйича диплом берилган ҳолда амалга оширилади.

Филиалда  «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш» мутахассислиги бўйича олий юридик маълумотга эга бўлган кадрлар ҳам қайта тайёрланади.

Филиал бакалавриатига қабул квотаси йилига 255 кишини, 6 ойлик курсга эса 50 кишини ташкил этади ҳамда ўқитиш давлат грантлари асосида амалга оширилади.

Филиал дипломи ички ишлар органларига Ички ишлар вазирлиги Академиясида махсус касбий тайёргарликни ўтмасдан,  «лейтенант» махсус унвони берилган ҳолда хизматга қабул қилиш учун асос бўлади.

Бакалавриат дастури бўйича Филиалга қабул танлов асосида амалга оширилади.

6 ойлик курсларга Ички ишлар вазири ва Миллий гвардия қўмондони тавсиялари асосида олий ноюридик маълумотли ходимлар ва ҳарбий хизматчилар лавозими ва пул таъминоти сақлаб қолинган ҳолда қабул қилинади.

Мазкур филиални тугатганлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида камида 5 йил ишлаб бериш мажбуриятини оладилар.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг