Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда бўлажак стоматологларнинг қасамёди бўлиб ўтди

Тошкентда бўлажак стоматологларнинг қасамёди бўлиб ўтди

Тошкент давлат стоматология институтида «Талабаликка бағишлов» тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Тошкент давлат стоматология институти ахборот хизмати хабар берди. Тадбирда институтнинг 1-курс талабалари талабалик қасамёдини қабул қилди.

Қайд этилишича, 2018/2019 ўқув йилида институтга 357 нафар талаба қабул қилинган. Институтда айни пайтда 1700 нафардан зиёд талаба таҳсил олади. Тошкент шаҳридаги 4 стоматология поликлиникаси ва клиник шифохоналар ҳамда 20 дан зиёд йирик хусусий стоматология поликлиникасида клиник базалар ташкил этилиб, ўқув жараёни олиб борилмоқда. Шу билан бирга замонавий симуляцион марказ ташкил қилиниб, замонавий симуляторлар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, институтда 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб факултетларнинг барча курсларида айрим мутахассислик фанларини инглиз тилида ўқитиш йўлга қўйилган. Институт томонидан сўнгги уч йил мобайнида хорижий мамлакатларнинг элликка яқин нуфузли олий таълим муассасалари ва компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумлар имзоланган.

Аввалроқ хабар берганимиздек, юртимиздаги қатор олий ўқув юртлари сафида Тошкент давлат стоматология институтига ҳам  2018/2019 ўқув йили учун хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қўшимча қабул квоталари тасдиқланди ва тўлов-контракт асосида яна 60 ўрин ажратилди. Италиянинг Турин университети билан “биотиббий мухандислик” ва Москва Давлат тиббиёт стоматология университети билан “стоматология” факультетлари ташкил этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг