Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Жанубий Кореянинг яна бир университети филиали очилади

Тошкентда Жанубий Кореянинг яна бир университети филиали очилади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ўқишга қабул қилиш учун ўтказилган тест жараёни. 2016 йил 29 июль.

Фото: «Inha.uz»

Тошкентда Жанубий Кореянинг Пучон университети (Bucheon University) ўз филиалини очади. Ўзбекистон мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва Пучон университети профессори Ли Донг Вук томонидан бу борада баённома имзоланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати берган маълумотга асосланиб, «Sputnik» хабар берди.

Хабарда қайл этилишича, университет филиалида мактабгача педагогика ва психология факультетлари очилади. Филиал шу йилнинг сентябрида ўз ишини бошлайди.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида Корея Республикаси етакчи олий тиббий таълим муассасаларидан бирининг фаолиятини ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг