Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди. 

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Концепцияга мувофиқ, Ўзбекистоннинг 2030 йилга келиб PISA – ўқувчиларнинг таълим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастурида биринчи 30 та илғор мамлакат қаторига киришига эришиш белгиланган.

Таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойиллари босқичма-босқич татбиқ этилади.

Шунингдек Фармон билан Концепцияни 2019 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харита»си тасдиқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг