Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ХТВ ва «Xabar.uz» Бекобод масаласи бўйича текширув ўтказди

ХТВ ва «Xabar.uz» Бекобод масаласи бўйича текширув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги оммавий ахборот воситалари билан халқ таълими соҳасида жамоатчилик назоратини кучайтирмоқдалар.

Халқ таълими вазирлиги «Xabar.uz» интернет нашри билан биргаликда жорий йилнинг ноябрь ойи бошида мажбурий обунага кўрсатма бергани сабаб шов-шувли тарзда вазифасидан озод этилган Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири Ҳасан Сойибназаровнинг яна лавозимига қайтарилгани ҳақидаги маълумот бўйича текширув ўтказди.

Текширувлар натижасига кўра, Ҳасан Сойибназаров ишдан олинганидан сўнг, Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири вазифаси унинг ўринбосарига юклатилганлиги маълум бўлди. Аммо Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири ўз лавозимидан озод этилганидан сўнг, методист бўлиб ишлаб келган Ҳасан Сойибназаровга Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасини бажариш вақтинчалик топширилган.

Халқ таълими вазирлиги аралашувидан сўнг, Ҳасан Сойибназаровга Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасини бажариш вақтинчалик юклатиш ҳақидаги қарор бекор қилинди.

Туман халқ таълими бўлими Дарсликлар бўйича методист лавозимида ишлаб келаётган Фарҳод Азимовга Бекобод тумани халқ таълими бўлими мудири тайинлангунга қадар ушбу вазифани бажариш юклатилди.

Халқ таълими вазирлиги «Xabar.uz» интернет нашрига ҳамкорлик учун ўз миннатдорчилигини билдиради. Халқ таълими соҳасидаги муаммоларни ечишда, Халқ таълими вазирлиги оммавий ахборот воситаларини ҳамкорликка чақиради.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг