Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкалик йигитча 3D-принтер ёрдамида мўъжиза яратмоқда (фото)

Америкалик йигитча 3D-принтер ёрдамида мўъжиза яратмоқда (фото)

Ёш ихтирочи Истон ЛаШапель.

Фото: «Unlimited Tomorrow»

Америкалик 22 ёшли ихтирочи кучли корпорациялар билан ҳамкорликда ажойиб протезларни яратмоқда, деб хабар берди «Forbes».

Истон ЛаШапель ўзининг биринчи роботлаштирилган протезини 14 ёшида яратган, саккиз йилдан сўнг эса замонавий технологик протезларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Unlimited Tomorrow» компаниясига асос солди.

Бугун унинг компанияси «Microsoft», «Dassault Systemes» ва «Stratasys» каби саноат ва технологик гигантлар билан ҳамкорлик қилмоқда ва ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда. «Unlimited Tomorrow» компаниясининг мақсади 3D-принтерлар ёрдамида бугунги кунда бозорларда мавжуд протезлардан анча арзон ва инсон эҳтиёжларига идеал даражада мос тушувчи роботлаштирилган протезларни яратишдан иборат.

Бу шунчаки протез эмас. «Stratasys» компаниясининг 3D-принтерларида қўлланувчи «PolyJet» технологияси «Unlimited Tomorrow»га инсон териси рангини берувчи роботлаштирилган қўлларни яратиш имконини беради. Бу қўлларда маникюр қилиш мумкин бўлган магнитли «тирноқлар» ҳам мавжуд. Бундай қўлларни масофадан туриб қувватлаш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг