Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Aliexpress»да «Xiaomi»нинг ҳали тақдимоти ўтказилмаган смартфони сотилмоқда

«Aliexpress»да «Xiaomi»нинг ҳали тақдимоти ўтказилмаган смартфони сотилмоқда

Фото: «NV.ua»

Хитойнинг «GoldWay» дўкони «Xiaomi Redmi S2» смартфони учун буюртмаларни қабул қилишни бошлаб юборди. Қизиғи, янги гаджетнинг ҳали тақдимоти бўлиб ўтмаган. Смартфон 10 май куни тақдим этилиши режалаштирилган, деб хабар беради «NV.ua».

Сотувчининг таъкидлашича, «Xiaomi Redmi S2»га «Qualcomm Snapdragon 625» процессори, 3 гигабайт тезкор хотира ва 32 гигабайт ички хотира ўрнатилади. Шунингдек, қурилма экрани томонлар нисбати 18:9 бўлган 5,99 дюймни ташкил этади. Асосий камераси 12+5 мегапикселлга, фронтал камераси 16 мегапикселлга тенг.

Дўкон саҳифасида «Xiaomi Redmi S2» учта рангда тақдим этилади — кулранг, пуштиранг ва олтинранг.

Смартфонни ҳозирнинг ўзида 170 доллар эвазига буюртма қилиш мумкин. Етказиб бериш муддати 41—53 кун оралиғида.

Гаджет ўз ўлчамлари билан «Redmi 5 Plus»га жуда ўхшаб кетади, бироқ «Redmi S2»га металл корпус ўрнатилади. Аккумулятор сиғими эса 3080 мА/соатни ташкил этиши кутилмоқда. «Redmi S2» смартфони «Android 8.1 Oreo» операцион тизимида ишлайди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг