Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Amazon» илк бор «Google»ни ортда қолдирди

«Amazon» илк бор «Google»ни ортда қолдирди

Фото: «NV.ua»

Дунёдаги энг йирик интернет-ритейлер «Amazon» компанияси капитализацияси бўйича ўз рақиби «Google»га эгалик қилувчи «Alphabet» компаниясидан ўзиб кетди. Айни вақтда компания 763,27 миллиард долларга баҳоланган, «Alphabet» эса 762,98 миллиард долларга нархланмоқда, деб хабар берди «NV.ua».

Январ ойидан буён «Amazon» акциялари деяли 29 фозига ўсди. «Alphabet» акцияларининг қиймати эса йил бошидан бери турлича ўзгарди.

2017 йил ҳисоб-китобларига кўра, «Amazon»нинг соф фойдаси 27,9 фоизга ўсиб, 3,033 миллиард долларни ташкил этган бўлса, савдолардан келадиган даромад эса 30,8 фоизга ортиб, 177,866 миллиард долларга етган.

Ҳозирда «Amazon»дан кўра қимматроқ турувчи дунёдаги ягона компания — бу — «Apple». Мазкур икки компания орасидаги тафовут анча йирик, «Apple» капитализацияси 892 миллиард долларга тенг.

Қайд этилишича, «Amazon»нинг ўз позициясини мустаҳкамлаётгани инвесторларнинг компанияга бўлган муносабати билан боғлиқ.

Компания хизматларидан ҳар йили 196 миллион нафар мижоз фойдаланади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг