Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Apple» яна бир компанияни «ютиб юборди»

«Apple» яна бир компанияни «ютиб юборди»

Фото: «NV.ua»

Американинг «Apple» компанияси электрон нашрларга обуна бўлиш хизматини тақдим этадиган «Textura» компаниясини сотиб олди. Бу ҳақда «Apple»нинг катта вице-президенти Эдди Кю маълум қилди, деб хабар беради «NV.ua».

«Биз ишончли манбалар орқали хабар берадиган сифатли журналистикани қўллаб-қувватлаган ҳолда журналларга ўз обуначилари учун кейинчалик ҳам мақолалар бериб боришини таъминлаймиз», — дейди Кю.

Таъкидланишича, дастур фойдаланувчилари ойига 10 доллар тўлаб «People», «New Yorker», «Vanity Fair», «National Geographic» ва «Vogue» каби журналлардан чекланмаган миқдорда фойдаланишлари мумкин.

Шунга қарамай, битим қанчага имзолангани маълум қилинмади. Аввалроқ, компания 130 миллион долларга яқин маблағни жалб қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг