Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Beeline Uzbekistan яна бир бор дунёнинг энг яхши иш берувчилари қаторида — Top Employer 2025

Beeline Uzbekistan яна бир бор дунёнинг энг яхши иш берувчилари қаторида — Top Employer 2025

Beeline Uzbekistan кетма-кет иккинчи йил нуфузли халқаро Top Employer 2025 сертификатига сазовор бўлди. Бу мукофот компаниянинг ходимларни бошқаришдаги юксак ютуқлари ҳамда меҳнат шароитлари ва кадрлар ривожини таъминлашдаги юқори стандартларини тасдиқлайди.

Top Employer 2025 сертификати Beeline Uzbekistan'нинг ходимларни бошқаришда халқаро стандартларга содиқлигини ва энг яхши ривожланиш шароитларини яратиш йўлидаги интилишини кўрсатади. Компания учун инсон энг катта бойлик ҳисобланади, шунинг учун замонавий HR-амалиётлар фаол татбиқ этилмоқда — HR-жараёнларни рақамлаштириш ва KPI'ларни автоматлаштиришдан тортиб, компетенция моделларидан фойдаланиш, инклюзия ва хилма-хилликни ривожлантиришга қаратилган тизимли ишгача. Бугунги кунда Beeline Uzbekistan мамлакатимизда телеком ва рақамли соҳада ушбу халқаро мақомга эга бўлган ягона компания ҳисобланади.

Top Employer сертификати илғор HR амалиётларини тан олиш соҳасида глобал нуфузга эга бўлган мустақил Top Employers Institute томонидан ўтказилади. 2025 йилда у 125 мамлакат ва минтақадаги 2400 дан ортиқ ташкилотни сертификатлаб, 13 миллиондан ортиқ ходим учун қулай ва самарали иш муҳитини яратишга ҳисса қўшди. Сертификатлаш иш берувчиларни бешта асосий йўналиш бўйича комплекс баҳолашга асосланади: стратегия ва етакчилик (Steer), ташкилот ва иш муҳити (Shape), иш берувчи бренди ва истеъдодларни жалб қилиш (Attract), ходимларни ривожлантириш ва карьера имкониятлари (Develop), шунингдек, ходимларнинг иштироки ва фаровонлиги (Engage).

«Биз учун кетма-кет иккинчи йил Top Employer мақомини олиш ходимларимизга ғамхўрлик қилиш, уларнинг касбий ва шахсий ривожланиши учун энг яхши шароитларни яратиш стратегик устувор вазифа бўлиб қолаётганининг тасдиғидир. Биз янги даражадаги иш берувчи бўлишга интилмоқдамиз - нафақат кенг карьера имкониятларини очадиган, балки ҳурмат, хилма-хиллик ва жасур ғоялар қадрланадиган илҳомлантирувчи маданиятни шакллантирадиган компания бўлишни мақсад қилганмиз. Ушбу мақом бизни инсонларга ва уларнинг келажагига сармоя киритишда ҳамда олдинга интилишда янада рағбатлантиради»,деди София Гайнутдинова, Beeline Uzbekistan ходимлар билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш бўйича директор.

Бугунги кунда Beeline Uzbekistan жамоаси 2 000 дан ортиқ ходимни ўз ичига олади. Компаниянинг корпоратив маданияти очиқлик, жамоавийлик ва янгиликка интилиш тамойилларига асосланган. Доимий равишда ўтказиладиган таунҳоллар, фаол фикр-мулоҳаза тизими ва корпоратив тадбирлар ҳурмат ва натижага йўналтирилган ижобий муҳитни шакллантирмоқда.

Beeline Uzbekistan ёшлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратади. «Bee Generation» дастури 2025 йилда ўзининг 18-мавсумини ўтказмоқда. У талаба ва битирувчиларга пуллик амалиёт ҳамда қимматли тажриба тақдим этади. Дастур иштирокчиларининг 45% дан ортиғи компанияда мартабасини давом эттирмоқда, бу эса «Bee Generation»ни мамлакатдаги ёш мутахассисларни ривожлантириш бўйича энг самарали лойиҳалардан бирига айлантиради.

Компания изчил равишда инклюзив корпоратив маданиятни ривожлантирмоқда. 2025 йил май ойида Beeline Uzbekistan инклюзив бандликни ривожлантиришдаги ҳиссаси учун махсус мукофотга сазовор бўлди. Бу Ўзбекистонда ўз туридаги илк мукофот бўлиб, ногиронлиги бўлган шахслар учун инклюзив иш ўринлари яратишга ва уларни қўллаб-қувватлашга қўшилган ҳиссани эътироф этади.

Beeline Uzbekistan ҳақида

«Unitel» МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб «Beeline Uzbekistan» савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan VEON Group таркибига киради. 2024 ва 2025 йилларда «Top Employer» мақомига эга бўлди.

VEON – 150 миллиондан ортиқ алоқа хизмати мижозлари ва тахминан 120 миллион ойлик фаол рақамли фойдаланувчиларга хизмат кўрсатадиган рақамли оператордир. Дунё аҳолисининг 6% кўпроғи истиқомат қиладиган бешта мамлакатда фаолият юритаётган VEON, инсонларнинг имкониятларини кенгайтирувчи ва иқтисодий ўсишни рағбатлантирувчи технологияларга асосланган хизматлар орқали ҳаётни ўзгартирмоқда. VEON бош қароргоҳи Дубайда жойлашган бўлиб, акциялари NASDAQ биржасида сотилади. Батафсил маълумот – расмий веб-сайтда.

Beeline Uzbekistan'да 2 мингдан ортиқ ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.6 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline Uzbekistan СБнинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2.1 миллиард долларга яқин солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
X: @beeline_uz
LinkedIn@beeline-uzbekistan

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг