Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Билл Гейтс: «Айфон»нимас, андроидни танлайман»

Билл Гейтс: «Айфон»нимас, андроидни танлайман»

Фото: «Inc. Russia»

«Microsoft» асосчиси Билл Гейтс нега «iPhone»дан эмас, балки андроид-смартфонлардан кўпроқ фойдаланиши сабабини тушунтирди.

Гейтснинг таъкидлашича, «Google» платформасига қурилган смартфонлар анчайин қулай. Масалан, iOSдан фарқли ўлароқ, Android экотизимида дастурий таъминот/оператив тизим муносабатлари анча универсал, кўпроқ имкониятларни тақдим этади. «Охир-оқибат, бу айнан менбоп тизим», — дея сўзларини изоҳлади Билл Гейтс «CNBC» ва «The New York Times» журналисти Эндрю Росс Соркин билан «Clubhouse» орқали бўлган суҳбатда.

Гейтс баъзида «айфон»дан ҳам фойдаланиб туришини инкор этмади — бу шунчаки IT-бозорнинг сўнгги тенденцияларидан бохабар бўлиб туриш учун. Шуниси ҳам борки, Билл Гейтс интервьюни «Apple» смартфони орқали берди, чунки андроидлар учун «Clubhouse» ҳали чиқмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг