Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ойга чўзилган хурсандчилик. «Билайн» барибир нархларни оширди

Бир ойга чўзилган хурсандчилик. «Билайн» барибир нархларни оширди

Бир ой аввал нархлар оширилмаслиги айтилган эди. Аммо қарор жуда тез ўзгартирилди.

Фото: «Galereya-novosibirsk.ru»

Шу йилнинг 20 январида «Билайн» компанияси 2018 йил 1 февралдан бошлаб тариф режаларининг кунлик абонент тўлови оширилишини маълум қилган эди.

Аммо компания кўп вақт ўтмай ўз қарорини ўзгартириб, нархлар ўзгаришсиз қолишини эълон қилди. Бу хабардан кейин Ўзбекистондаги энг йирик мобиль компаниянинг миллионлаб мижозлари бироз тин олишган бўлса, ажабмас. Лекин хурсандчилик атига бир ойга чўзилди, холос.

Баҳорнинг илк кунида «Билайн»нинг «Статус» ва «Бир Ой» каби ойлик тариф режалари фойдаланувчиларининг аксариятида балансидаги пуллар йўқолиб қолиши ёки ортиқча ечиб олиниши ҳамда мобиль алоқа ва интернет ҳам узиб қўйилиши каби машмашалар авж олган бир пайтда, компания томонидан амалга оширилган бошқа бир ўзгариш сояда қолиб кетди.

Ўзбекистондаги энг йирик мобиль компания аввалги ваъдасидан ҳеч қанча вақт ўтмасидан тариф режаларининг кунлик абонент тўлови оширилганини билдирди

Шундай қилиб, 1 мартдан бошлаб кунлик абонент тўловига эга тарифларда кунлик абонент тўлови ўрта ҳисобда 66 фоизгача: «Bravo Online», «Bravo Vodiy» ва «Браво Ooo!» — 252,6 сўмдан 420 сўмга, «Zo'r-zo'r Mix», «Жуда оддий!» — 210,5 сўмдан 350 сўмга, «Янги О!», «Қўшнилар+», «Клик» —168,4 сўмдан 280 сўмга оширилди. Буни биров билиб, биров билмай қолди.

Эслатиб ўтамиз, «Xabar.uz» аввалроқ «Билайн» компанияси томонидан абонент тўлови оширилиши сабабларини қидириб кўрган, Ўзбекистондаги телекоммуникация операторларининг ўтган йилги даромадларини ўрганган эди. Ўрганиш натижалари «Билайн»нинг иқтисодий ҳолати абонент тўлови нархини оширишга муҳтож эмаслигини кўрсатганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг