Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Билайн» фойдаланувчилари балансидаги пуллар йўқолиб қолмоқда. Компания бунга изоҳ берди

«Билайн» фойдаланувчилари балансидаги пуллар йўқолиб қолмоқда. Компания бунга изоҳ берди

Фото: «Beeline.uz»

Баҳорнинг илк кунида ижтимоий тармоқларда «Билайн» компаниясининг айрим тариф режаларида балансдаги пуллар йўқолиб қолаётгани, абонент тўловидан ортиқча пул ечиб олинаётгани ҳақида кўплаб постлар қолдирилди.

«Статус» ва «Бир Ой» тариф режалари фойдаланувчиларининг маълум қилишича, ойлик тўлов амалга оширилганидан кейин нафақат балансдаги пуллар йўқолиб қолган ёки ортиқча ечиб олинган, балки аксариятида мобиль алоқа ва интернет ҳам узиб қўйилган.

«Билайн» компанияси ушбу ҳолатга қуйидагича изоҳ берди:

«2018 йил 1 март кунида, «Статус» ва «Бир Ой» тариф режаларидан фойдаланувчи баъзи абонентларимиз абонент тўловининг ечилиши бўйича қийинчиликларга дуч келмоқда. Ушбу ҳолат, миллий валютага ўтиш бўйича платформанинг янгиланиши, шунингдек, янги бонуслар тақдим этилиши билан боғлиқдир.

Компания ушбу масалани бартараф этишга ҳаракат қилмоқда. Агарда, Сизнинг балансингиз ёки трафикингиз нотўғри акс эттирилган бўлса, алоқа ва мобиль интернетдан ва тарифингиз доирасида хизматлардан фойдаланишда давом этишингиз мумкин. Компания Сизнинг маблағингиз сақланишини кафолатлайди.»

Юзага келган ушбу муаммо тўлиқ бартараф этилдими-йўқми, компания ҳали аниқлик киритмаган.

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг