Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир қувватланишда 50 кунгача ишлай оладиган смартфон сотувга чиқди

Бир қувватланишда 50 кунгача ишлай оладиган смартфон сотувга чиқди

Фото: «took.com.ua»

«Blackview» компанияси аккумулятор сиғими 11000 мА/соатга тенг бўлган «P10000 Pro» смартфонини тақим этди. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, бир марта қувватланиш орқали мазкур смартфон 50 кунгача «кутиш режими»да ишлай олади, деб хабар берди «4PDA».

Қурилма «Pump Express 4.0» тезкор қувватланиш технологиясига эга бўлиб, 2,5 соатда тўлиқ қувватланади. «P10000 Pro» иккита версияда ишлаб чиқарилади: орқа қопқоғи ойнали ёки чармли.

«Blackview P10000 Pro» 6 дюймли «Sharp» дисплейи ва ингичка ҳошиялар билан жиҳозланган. Аккумуляторидан ташқари қурилманинг яна бир ўзига хос жиҳати — тўртта камерага эга эканлиги. Орқа томонида 16 ва 0,3 мегапикселли, олд томонида эса — 13 ва 0,3 мегапикселли модул камералари жойлашган.

«Blackview P10000 Pro»нинг техник тавсифи:

  • 2160х1080 (18:9) пикселлга эга 6 дюймли диплей;
  • Саккиз ядроли MediaTek Helio P23 процессори;
  • Mali G71-MP2 график тезлаштиргич;
  • 4 гигабайт тезкор хотира;
  • 64 гигабайт ички хотира;
  • 16 мегапикселли (Sony IMX298) ва 0,3 мегапикселли иккиталик асосий камера;
  • 13 ва 0,3 мегапикселли иккиталик фронтал камера;
  • Аккумулятор сиғими 11 000 мА/соат;
  • Иккита «СИМ-карта» кетади;
  • Бармоқ изи + юз сканери;
  • Операцион тизими «Android 8.1».

Смартфоннинг расмий нархи 242 долларни ташкил этади. Савдонинг илк кунларида 14 фоиз чегирма билан тақдим этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг