Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бўкада информатика ўқитувчилари ўқитилмоқда (видео)

Бўкада информатика ўқитувчилари ўқитилмоқда (видео)

Фото: Сергей Наследов

Президентнинг ёшларни тарбиялашдаги 5 та муҳим ташаббусининг учинчиси – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари, интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган эди.

Мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Бўка туманига пресс-тур ташкил этилди.

  • Бўка тумани марказида «Рақамли технологиялар ўқув маркази» фойдаланишга топширишга тахт қилиб қўйилган. Марказдаги сўнгги замонавий компютерлар билан жиҳозланган кенг, ёруғ, шинам хоналар, жумладан семинар ва амалий машғулотлар, компютер графикаси ва компютер ўйинлари ҳамда Coworking хоналаридаги қулайликлар олий таълим даргоҳлариникидан асло қолишмайди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этган тадбир доирасида тумандаги 49та мактабнинг информатика фани ўқитувчиларини замонавий компьютер технологиялари бўйича малакаларини ошириш мақсадида 4-, 5-, 16-мактабларда  ўтказилаётган семинарларнинг бевосита иштирокчисига айланишди. Мазкур семинарлар 20-23 май кунлари ўтказилади.

Фото: Сергей Наследов

– Ўқувчига керакли билимларни бериш учун, аввало, ўқитувчининг ўзида фанга оид керакли билимлар эскирмаган бўлиши керак, – дейди Бўка тумани халқ таълими бўлими аниқ фанлар методисти Нурхон Алимова. – Айниқса, бугунги кунда оний тезликда ривожланаётган ахборот технологиялари соҳасида. Бўлмаса, ўқувчи ўқитувчидан ўзиб кетиши турган гап. Шундай экан, биз ўқитувчиларимизни фандаги янгиликлар билан яқиндан таништиришимиз лозим. ТАТУнинг етук мутахассислари томонидан босқичма-босқич ўтказилаётган семинарлар ўқитувчиларимиз учун дастуриламал бўлади.

Фото: Сергей Наследов

– Семинарнинг биринчи куни «Замонавий дастурлаш технологиялари тўгаракларини ташкил этиш» мавзусида ўқувчиларда дастурлаш кўникмаларини ҳосил қилиш учун «Scratch» визуал дастурлаш тилидан фойдаланиш, «Scratch»нинг веб ва шахсий компьютерлар учун мўлжалланган версиялари билан танишиш, рангли блоклар, спрайтлар, орқа фондаги расмлар ва скриптлар билан ишлаш, «жонли» роликлар ва мини ўйинлар яратишни ўргандик, – дейди тумандаги 6–умумтаълим мактаби информатика ўқитувчиси Нафиса Холматова. – Фандаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш ва семинарда ўрганганларимизни ўқувчиларга ўргатиш биз учун ҳам айни муддао.

Фото: Сергей Наследов

Шунингдек, кейинги кунларда қатнашчилар компьютер графикаси асослари тўгаракларини ташкил этиш, компьютер графикаси ва график муҳаррирлар билан танишиш, «Adobe Photoshop» дастурида ишлаш, унинг мақсади ва қўлланилишини тушуниш, шахсий компьютерлар ҳақида асосий маълумотларни олиш, операцион тизимлар ва офис иловаларида ишлаш кўникмаларини шакллантириш, компьютер ва интернет тармоғидан фойдаланишни ўргатиш ва ахборот хавфсизлигининг умумий тушунчалари билан танишиш имконига эга бўладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг