Инвестиция фаолияти замонавий ахборот технологиялари ёрдамида амалга оширилади

«Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 октябргача инвестиция платформаларидан «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимида қуйидаги йўналишларда фойдаланишга рухсат берилади:
- қимматли қоғозларни жойлаштириш ва сотиб олишда;
- венчур ва пай фондларини молиялаштиришда;
- коммандит ширкатларга ҳисса киритишда.
Инвестиция платформалари оператори учун қуйидаги талаблар белгиланди:
- резидент юридик шахс мақомига эга бўлиши;
- ваколатли давлат органи томонидан юритиладиган махсус электрон реестрга киритилган бўлиши;
- ўз фаолиятини ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган қоидаларга мувофиқ амалга ошириши;
- инвестиция платформаси орқали расмийлаштирилган шартномалар реестрини юритиши.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter