Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Canon» плёнкали камералар сотишни бутунлай тўхтатди

«Canon» плёнкали камералар сотишни бутунлай тўхтатди

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Canon» компанияси плёнкали фотопаратларни сотишни тўхтатди. Таъкидлаш керакки, компания плёнкали камераларини ишлаб чиқаришни аслида саккиз йил олдин тўхтатган эди, бироқ омбордаги захиралар ҳамон сотиб келинаётганди. Эндиликда «Canon» расман 1934 йилда «Kwanon» камералари бошлаб берган давр тугаганини эълон қилди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Камералар ҳозирда ҳам иккиламчи бозорда сотилмоқда ва «Canon» уларни 2025 йилга техник қўллаб-қувватлашни давом эттиради. «EOS-1V» камералари эндиликда ўз «ҳаёти»ни «EOS-1D» оиласида давом эттиради. Камераларнинг объективларини замонавий рақамли камераларникига ўрнатиб ишлатса бўлади.

«Canon»нинг объективлари алмаштириладиган барча рақамли камералари, жумладан, «EOS-M» ойнасиз серизлари ҳам «EOS» брендини («Electro Optical System») сақлаб қолади.

Шунга қарамай ҳозирги кунда ҳалигача плёнкали фотопаратлардан фойдаланишни маъқул кўрадиган жиддий сураткашлар учраб туради ва охирги вақтларда уларнинг яна «қайта тирилаётгани»ни кузатиш мумкин. Масалан, «Kodak» компаниясига тегишли «Super 8» ва «Fujifilm» камераларига ҳамон талаб бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг