Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёга машҳур компьютер ўйинлари ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистонга келди

Дунёга машҳур компьютер ўйинлари ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистонга келди

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев дунёга машҳур «World of Tanks», «World of Warplanes», «World of Warships» компьютер ўйинларини тақдим этган «Wargaming» компанияси (Беларусь) вакиллари билан учрашди.

Учрашувда меҳмонлар Ўзбекистон томонини «Wargaming» компаниясининг бутун дунё бўйлаб компьютер ўйинларини муваффақиятли тарғиб қилиш тажрибаси билан таништиришди. Шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга кўмаклашувчи компьютер ўйинларини ривожлантириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, ташриф доирасида «Ўзбектелеком»  АК ва «Mirzo Ulugbek Innovation Center» марказида «Wargaming» компаниясининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантиришга қаратилган компьютер ўйинлари соҳасидаги тажрибаси билан маҳаллий дастурчиларни таништириш мақсадида қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун: «Wargaming» компанияси — «free-to-play MMO» бозоридаги дунёнинг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади.  Компания 1998 йилда ташкил этилган ва шу вақт ичида 15дан ортиқ лойиҳани ишлаб чиқарган ва тақдим этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг