Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг чидамли смартфон аниқланди

Энг чидамли смартфон аниқланди

Фото: «Life.ru»

«Life.ru» хабар беришича, «Tom's Guide» сайти экспертлари етакчи компанияларнинг 12 хил смартфонини чидамлилик борасида синовдан ўтказишди. Буларнинг орасида энг мустаҳками 1,2 — 1,8 метр баландликдан ёғоч ва бетон юзага, сувга ташланганда бузилмаган «Motorola Moto Z2 Force» смартфони бўлди.

Таъкидланишича, шунча синовлардан сўнг ҳам бу телефоннинг корпуси тирналмаган. Экрани ҳам дарз кетмади. Бу хусусиятлари смартфонга 10 имкониятдан 8,5 балл келтирди.

Иккинчи ўринда — «LG X Venture» (6,6 балл), учинчи — «iPhone X» (6,2 балл).

«Samsung Galaxy S9» ва «LG V30» 6 балл билан рейтингнинг ўртасига жойлашди. «Motorola Moto G5 Plus» 5,1, «iPhone 8» 4,9 балл тўплади. Кейинги ўринларни 4,3 балл тўплаган «Galaxy Note 8», «Google Pixel 2 XL», «Huawei Mate 10 Pro» ва «OnePlus 5T» смартфонлари эгаллади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг