Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг кучли суперкомпьютер яратилди — «El Capitan»

Энг кучли суперкомпьютер яратилди — «El Capitan»

Фото: «insideHPC»

АҚШда дунёдаги энг кучли суперкомпьютер — «El Capitan» яратилди. Бу ҳақда «Businesswire» хабар берди.

Суперкомпьютер АҚШ Энергетика вазирлиги буюртмаси асосида «Hewlett Packard» ва «AMD» компаниялари томонидан тайёрланди.

«El Capitan» бир сонияда 2 000 000 000 000 000 000 (миллион триллион)гача ҳисоблашни амалга ошира олади. Солиштириш учун: бу суперкомпьютернинг ҳисоблаш қуввати ўзидан кейинги ўринларда турувчи 200 та суперкомпьютернинг жами қувватига тенг.

2023 йилдан тўлақонли ишга тушириладиган «El Capitan»дан ядровий қуроллар, иқлим, генлар мутацияси, дори-дармонлар ишлаб чиқариш соҳаларидаги мураккаб ҳисоблашларда фойдаланиш кўзда тутилган.

«El Capitan» Zen 4 архитектурасига қурилган AMD процессорларида ишлайди (бу процессорлар 2021 йилдан сотувга чиқади).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг